“Ёшлар ойлиги” доирасида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тизимидаги ташаббускор ва фаол ёшлар ўртасида “Йилнинг энг яхши етакчиси – 2025” танлови ўтказилди.
Танлов натижаларига кўра, Бухоро минтақавий темир йўл узели Ёшлар етакчилари кенгаши раиси Шерзод Дилов ғолиб деб топилди!
Унинг масъулиятли фаолияти, ёшлар манфаатларини илгари сураётган ташаббуслари ва етакчилик маҳорати алоҳида эътироф этилди.
Шерзод Дилов “Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмалари Республика Кенгаши” томонидан тақдирланди ва рағбатлантирилди.
Бу ютуқ — барча ёш етакчилар учун илҳом манбаи, изланиш ва ривожланиш сари дадил қадам ташлашга чорлов бўлди!
Шерзод Диловни барча темирйўлчи ёшлар номидан табриклаймиз.



манба :
https://t.me/TemiryulchiYoshlar