Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2024 йил 21 декабрдаги IX-3-сонли қарори ва Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2024 йил 27 декабрдаги “Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тизимидаги касаба уюшма ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида”ги 6-2 сонли қарорини амалий бажариш мақсадида, 2025 йилнинг февраль-май ойлари давомида Республика Кенгаши тизимидаги 6 та ҳудудий, 3 та бирлашган ва 125 та бошланғич ташкилотларда, 1627 та цех ва гуруҳ ташкилотларида ҳисобот-сайлов йиғилишлари ва конференциялари бўлиб ўтди.
Ўтказилган ҳисобот-сайлов йиғилишлари ва конференциялари якунлари бўйича 100 фоиз бошланғич касаба уюшмалари ташилотлари фаолияти қониқарли деб топилди.
Тизимдаги 125 та бошланғич касаба уюшма ташкилотларида касаба уюшмалари органлари раислари лавозимларига сайловлар муқобиллик (альтернатив) асосида ўтказилди.Ҳисобот-сайлов жараёни бошланғич касаба уюшма ташкилотларининг 59 тасида ёпиқ овоз бериш тартиби қўлланилган бўлса, 66 касаба уюшма ташкилотида очиқ овоз бериш йўли билан ўтказилди.Шундан 19 таси биринчи бор янги сайланган раисларни ташкил этади (15%). Аёллар 22 нафарни ташкил этади (18%).
2025 йилнинг май ойида 6 та ҳудудий ҳамда 3 та бирлашган касаба уюшмалари қўмиталарининг ҳисобот-сайловлари ёпиқ овоз бериш йўли билан муқобиллик (альтернатив) асосида ўтказилди.
Ҳисобот-сайлов конференциялари ўтказилган 3 та бирлашган ҳамда 6 та ҳудудий касаба уюшмалари қўмиталарининг фаолияти қониқарли деб баҳоланди ва келгусидаги фаолияти учун устувор вазифалар белгиланиб олинди.
Шундан Қарши ва Термиз минтақавий темир йўл узели касаба уюшма ҳудудий қўмиталарига янги раислар сайланди.
Барча хисобот-сайловларида 10 000 нафардан ортиқ касаба уюшма ташкилотлари аъзолари иштирок этишди.