Термиз МТУ филиали рахбарияти хамда Худудий касаба уюшма фаолларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди!
Жорий йилнинг 16 январь санасида Термиз МТУ филиали
Мажлислар залида филиал рахбарияти хамда Худудий касаба уюшма фаолларининг қўшма йиғилиши ўтказилди.Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий мажлис ва Ўзбекистон халқига мурожаатномаси, янги тахрирдаги “Ўзбекистон -2030” стратегияси хамда 2026-йилга мўлжалланган “Махаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” Давлат дастурида белгиланган тизимли вазифалар мазмун-мохиятини кенг жамоатчиликка етказиш хамда ижросини ўз вақтида ва сифатли таьминлаш тўғрисида Термиз МТУ филиали Худудий касаба уюшма қўмитаси раиси К.П.Каримов ахбороти тингланди.Йиғлишда корхона ва ташкилот рахбарларига ўзлари рахбарлик қилаётган ташкилотда ишчи-ходимларни таклиф этган холда тегишли тарғибот ва ташвиқот ишларини ташкил этиш вазифаси юкланди.
Тадбир видеоалоқа орқали ташкил этилиб, унда Термиз МТУ филиали тасарруфидаги корхона ва ташкилотлардан 300 дан зиёд темирйўлчи ишчи-хизматчиларининг иштироки таьминланди.

