ҚЎНҒИРОТ МИНТАҚАВИЙ ТЕМИР ЙЎЛ УЗЕЛИ ФИЛИАЛИДА 8 МАРТ — ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ!
“Қўнғирот минтақавий темир йўл узели филиалида фаолият юритаётган хотин-қизларни табриклашга бағишланган тадбир ўтказилди.
Жорий йилнинг 6-март куни касаба уюшма ҳудудий қўмитаси томонидан корхонада меҳнат жамоасида фаолият олиб бораётган ва жамоат ишларида фаол иштирок этаётган жами 91 нафар ҳотин-қизларга байрам муносабати билан самимий тилаклар билдирилиб, уларга эсдалик совғалари топширилди.
Тадбир давомида ҳотин-қизларнинг жамоадаги муносиб ўрни, уларнинг меҳнат фаолияти ва жамият ривожига қўшаётган ҳиссаси алоҳида эътироф этилди.
Корхона раҳбарияти ва касаба уюшма қўмитаси барча ҳотин-қизларни ушбу гўзал баҳорий байрам билан муборакбод этиб, уларга соғлик-саломатлик, бахт-саодат ва меҳнат фаолиятида улкан ютуқлар тилади.
