ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

Янгиликлар

ОНА, АЁЛ! Одамзот ўзини таниганидан бери бу сирли ва ажиб хилқатга таъриф ва таъбир топа олгани йўқ!


Аёл борки олам мунаввар. Аёл борки ҳаёт гўзал ва мафтункор.

“Қўнғирот минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси касаба уюшмаси ҳудудий қўмитаси ва “Қўнғирот минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси билан биргаликда “8-март-Халқаро хотин-қизлар куни” байрами муносабати билан жорий йилнинг 6 март куни “Қўнғирот минтақавий темир йўл узели” УК тасарруфидаги корхона, ташкилот, муассасаларида меҳнат қилаётган хотин-қизлар ўртасида “Темир йўл маликаси” кўрик-танлови ўтказилди.

Мустақиллик йилларида юртимизда аёлни улуғлаш, уни ижтимоий муҳофаза қилиш, аёлнинг жамиятдаги нуфузини ошириш борасида юртбошимиз томонидан қабул қилинган муҳим қарорлар хотин-қизларнинг истеъдод ва иқтидорини, имкониятларини намоён этиш учун шароит яратиб берди.

Қозоғистон Республикаси Чимкент шаҳрида 2019 йил 22-24 февраль кунлари “Турон” якка кураши бўйича “Локомотив” спорт клублари ҳамда темирйўлчилар ўртасида бутун жаҳон кубоги ўтказилди. Бу беллашувда Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Арманистон, Қозоғистон ҳамда Россия давлатларидан 120 дан ортиқ спортчилар иштирок этдилар. Ўзбекистон жамоасига “Локомотив” МЖСК “Турон” спорти мураббийи А.Тимошенко бошчилик қилди.

       Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари  ўртасида ўтказиладиган соғломлаштириш ва оммавий спорт тадбирлари бўйича 2019 йил календарь режасига асосан, “Халқаро хотин-қизлар куни”га бағишлаб, жорий йилнинг 6 март санасида “Ўзбекистон темир йўллари”  АЖ тасарруфидаги барча корхона аёллари ўртасида спортнинг  стол тенниси, 100 метрга югуриш, шашка, баскетбол тўпини шитга тушириш ҳамда арқон тортиш турлари бўйича “Локомотив” МЖСКда спартакиада ўтказилди. Спартакиадада 23 та корхонадан 92 та иштирокчилар қизғин муроса олиб бордилар.

Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна