ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

Янгиликлар

8-март “Халқаро хотин-қизалар куни” байрамига бағишлаб, 2019 йил 25 февраль куни “Локомотив” МЖСК да “Йўл болалар касалхонаси” билан ҳамкорликда Қувнок стартлар ва арқон тортиш мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақада “Локомотив” МЖСК ҳакамлари мусобақанинг хаққоний ўтказилишида яқиндан амалий ёрдам бердилар.

Маълумки, мустақилликка эришганимиздан буён, мамлакатимизда улуғ алломаларимизнинг маънавий-маърифий меросини ўрганишга катта эътибор берилмоқда.

“Қўқон минтақавий темир йўл узели” УК Андижон ҳудуди “Асака” бекатида кенгайтирилган тартибда ёшлар билан учрашув ҳамда темирйўлчи ёшлар ўртасида соғлом рақобат шакллантириш, касбга бўлган муҳаббатини ошириш мақсадида ёш мутахасислар томонидан ўқув амалиёт дарслари ташкил  этилди.

Баъзан кўча-куйда айрим одамлардан давлатга тўлаётган солиқлари ҳақида норози оҳангда билдираётган фикрларини эшитиб қоламиз. Агар ушбу эътирозларни қанчалик тўғри ёки нотўғри эканлигини ўйлаб кўрсак, солиқ аслида халқнинг турмуш тарзини яхшиланиши, жамиятимиздаги барча сохаларини ривожланиши, фарзандларимизнинг эртанги ёрқин келажагини таъминланиши айниқса, фуқароларнинг ойлик маоши ва пенсияларини ўз вақтида берилиши учун давлат томонидан сарфланадиган маблағ эканлигини тушуниб етамиз. Бошқача қилиб айтганда давлатга тўланган солиқ бир-бирига узвий равишда боғланиб ҳар кимнинг ўзига такроран қайтиб келадиган маблағдир.

Термиз минтақавий темир йўл узели” УК ҳудудий касаба уюшма қўмитаси Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2019 йил 21 январь кунидаги “ 2018 йилда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ корхона, ташкилот ва муассасалардаги касаба уюшма ташкилотлари томонидан ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастурининг бажарилиши ҳамда касаба уюшмалари ташкилотларининг ёшлар бирлашмалари комиссия фаолияти тўғрисида”ги 25-66 “с”- сонли Раёсат қарори “Термиз минтақавий темир йўл узели” УК тасарруфидаги барча корхона, ташкилот ва муассаслар касаба уюшма ташкилоти раислари ва ёшлар етакчилари иштирокида муҳокама қилиниб, ахборот ва маълумот учун қабул қилинди.

Жорий йилнинг 24-25-январь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг муносиб меҳнат бўйича 2017-2020 йилларга мўлжалланган дастури ижросини таъминлаш доирасида “Соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш” мавзусида семинар ташкил этилди.
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна