

Жорий йилнинг 27, 28, 29, 30 ноябрь кунлари “Қўқон минтақавий темир йўл узели” УК ҳудудий касаба уюшма қўмитаси ҳамда унинг тасарруфидаги бошланғич қўмиталар томонидан “Қўқон минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси тасарруфидаги корхона ва ташкилотлар ишчи-ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, уларни спортга кенг жалб этиш мақсадида “Спорт саломатлик гарови” шиори остида ҳудудий касаба уюшма қўмитасининг анъанавий спартакиадаси ўтказилди. Мусобақаларда 100 дан ортиқ ишчи ходимлар спортнинг шахмат-шашка, крос-югуриш, югуриш эстафета, футбол, волейбол ва стол тенниси турлари бўйича ўзаро беллашдилар.

Жорий йилнинг 23 ноябрь санасида Марказий касаба уюшма кутубхонасида кутубхона ходимлари, талаба-ёшлар ҳамда ҳушёр китобхонлар иштирокида “Терроризм ва диний экстремизм – давр муаммоси” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Кенгаши раисининг Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари ўртасида ўтказиладиган соғломлаштириш ва оммавий спорт тадбирлари бўйича йиллик календар режасига асосан, “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни”га бағишлаб, 2018 йил 22 ноябрь куни “Локомотив” МЖСК Қарши филиалида стол тенниси бўйича спорт мусобақаси ўтказилди.

2018 йил 3 ноябрь куни “Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖда касаба уюшмаси томонидан завод ишчи-ходимлари учун кузги спорт мусобақалари ўтказилди. Ҳар йили баҳор ва кузг фаслларида спорт мусобақалари ташкиллаштирилиб келинмоқда. Бу мусобақада стол тенниси , шашка, шахмат, дартц, армрейслинг каби спорт турлари бўйича аёллар ва эркаклар учун мусобақалар ўтказилди. Бу йил илк маротаба янгилик қилиб киргазилган дартц ва армрейслинг каби спорт турлари жуда қизиқарли тарзда ўтди.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Ф.Ф.Сагдуллаевнинг “Ишчи-ходимларни спортга жалб қилиш” тўғрисидаги 1859-НЗ буйруғига асосан, “Локомотив” МЖСК раҳбарияти томонидан Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашига аъзо ҳудудий, бирлашган ҳамда бошланғич касаба уюшма раислари билан биргаликда семинар ўтказилди. Семинарда касаба уюшма раислари ҳамда спорт ишлари бўйича йўриқчилар иштирок этдилар.
Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати билан, шунингдек ёш авлодни она Ватанга садоқат, меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этиш, давлат рамзларини асраш – Ватанни ҳимоя қилиш билан баробар эканлигини ёшларга англатиш, ҳалкимизнинг миллий ғурури, ифтихори хамда маънавиятининг асл меросини ёшлар онгига чуқурроқ сингдириш уларни кутубхонага купроқ жалб этиш мақсадида 2018 йил 14 ноябрь куни Марказий касаба уюшма кутубхонасида “Байроғимиз – миллат шаъни ва ифтихоридир” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб утди.