
Истиқлол йилларида ёш авлоднинг интеллектуал ривожланиши, маънавий ва жисмоний камолоти йўлида кенг қамровли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Ушбу жараёнда болаларни ёзги дам олдириш ва соғломлаштириш ишлари муҳим аҳамият касб этади.

Мамалакатимиз мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви касаба уюшмаси қўмитасининг ташаббусига кўра, 1-2 сентябрь кунлари “Хўжакент” дам олиш масканида темирйўлчилар ҳамда уларнинг оила аъзолари ўртасида спортнинг 5 тури бўйича мусобақа ўтқазилди.

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти “Темирйўлёнилғитаъмин” бошқармаси касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан корхона ишчи-ходимлари ўртасида Ватанимиз мустақиллигининг 27 йиллигига бағишлаб спорт мусобақалари бўлиб ўтди.

Тадбирдан кўзланган мақсад – мамлакатимизда амалга оширилаётган Ёшларга оид Давлат сиёсатини ҳаётга татбиқ этишда касаба уюшмаларининг муносиб ҳиссасини қўшиш мақсадида олиб борилаётган тизимли ишлар, корхона, ташкилот ва муассасаларда жамоа шартномалари орқали ёш ходимларга яратилаётган имтиёз ва қулайликлар тўғрисида корхона ёшларининг хабардорлигини ошириш ва тушунтиришлар бериш ҳамда ёшларнинг меҳнат қонунчилигига доир ҳуқуқий саводхонлигини оширишдир.

Бухоро локомотив жисмоний спорт клуби томонидан уюштирилган мазкур мусобақа Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 27 йиллигига бағишланди.