2025 йилнинг февраль-май ойлари давомида Республика Кенгаши тизимидаги 6 та ҳудудий, 3 та бирлашган ва 125 та бошланғич ташкилотларда, 1627 та цех ва гуруҳ ташкилотларида ҳисобот-сайлов йиғилишлари ва конференциялари бўлиб ўтди.
Мамлакатимизда давлатимиз раҳбари раҳнамолигида йил сайин кекса авлод вакилларига эътибор ва ғамхўрликлар кучайиб бормоқда. Бу борадаги хар йили мамлакатимизда 9-май – Хотира ва қадрлаш куни кенг нишонланади. Байрам муносабати билан уруш фахрийларининг хонадонларига борилиб, ҳолидан хабар олинади, совға-саломлар топширилади.