Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши рахбарияти ва Тошкент минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси томонидан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги “Қибрай” болалар соғломлаштириш оромгоҳида "Имкон” реабилитация марказининг 120 нафар имконияти чекланган тарбияланувчиларига имтиёзли (бепул) асосда бир кунлик тадбир ташкил қилинди.
Болалар хаётимиз давомчилари, келажагимиз эгаларидир. Бинобарин, уларни асраб – авайлаш, ҳар бир давлат, ҳар бир оила, ҳар бир ота – онанинг муқаддас бурчидир. Ўзбекистонда ҳам фарзандларимиз ана шундай меҳр – муҳаббат, улкан ғамхўрликлар оғушида вояга етмоқда.