Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 августда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари кунини нишонлаш тўғрисида”ги ПФ-5128-сонли фармони ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятида соҳа ходимларининг касб байрами муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.
Тошкент минтақавий темирйўл узели касаба уюшма Ҳудудий қўмитаси “Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси”нинг етакчи, фаол ҳар бир ишда етакчи ташкилотларидан биридир.
Айни пайтда Тошкентда тезкор, хавфсиз ва замонавий жамоат транспорти саналмиш метро қурилиши бўйича учта йирик лойиҳа амалга оширилмоқда. Булар – «Сергели», «Юнусобод» ҳамда ер усти халқа метро йўлидир, деб ёзади ЎзА.
Жорий йилнинг 18 июль куни Марказий касаба уюшма кутубхонасининг бир гуруҳ жонкуяр ходимлари болажонларни оромгоҳдаги вақтларини мароқли ташкил этиш, китобга бўлган қизиқишларини янада кучайтириш, уларни касб-хунарга йўналтириш, шунингдек иқтидорли болаларни аниқлаш мақсадида “Коинот” болалар соғломлаштириш оромгоҳида “Зукко китобхон” викторинасини ўтказдилар.