ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

Янгиликлар

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг мажлислар залида 2018-2020 йилларга тузилган тармоқ келишуви мажбуриятларининг 2018 йил давомида бажарилгани ҳамда 2019 йилда ушбу масалаларни бажарилишини таъминлаш мажбуриятларини аниқлаб олиш бўйича Жамият раҳбарияти билан Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши аъзоларининг биргаликдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашига аъзо ташкилотлар ўртасида ўтказиладиган соғломлаштириш ва оммавий спорт тадбирлари календарь режасига асосан, “Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Кубоги”  футбол мусобақалари бошланди.

“Андижон механика заводи” шўъба корхонаси ҳам ушбу байрамни кўтаринки рухда барчани жамлаган дастурхон ҳамда дошқозонда қайнаётган сумалак атрофида “Андижон давлат филармония қўшиқчилар” жамоасининг дилларга хуш ёқувчи миллий куй-қўшиқлари хамоханглигида ўтказдилар.

“Наврўз” умумхалқ байрами арафасида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан юртимиз аҳолиси ва чет эллик сайёҳларга қулайликлар яратиш, мамлакатимизда туризмни янада ривожлантириш мақсадида кўхна Хива шаҳрида замонавий мехмонхона қуриб фойдаланишга топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 5 майдаги ПҚ-2343-сонли Қарори билан тасдиқланган “2015-2019 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия сиғимини қисқартириш, энергияни тежайдиган технологиялар ва тизимларни жорий этиш чора-тадбирлари “Дастури” доирасида кейинги йилларда республикамизнинг иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳасида бир қатор ишлар бажарилмоқда.

2019 йилнинг 15 март куни “Қўнғирот минтақавий темир йўл узели” УК ҳамда касаба уюшма ҳудудий қўмитасининг 2018-2020 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасида белгилаб олинган мажбуриятларини бажарилишига бағишлаб “Қўнғирот минтақавий темир йўл узели” УК раҳбарияти ва   касаба уюшма ҳудудий қўмитаси аъзоларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна