

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 5 майдаги ПҚ-2343-сонли Қарори билан тасдиқланган “2015-2019 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия сиғимини қисқартириш, энергияни тежайдиган технологиялар ва тизимларни жорий этиш чора-тадбирлари “Дастури” доирасида кейинги йилларда республикамизнинг иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳасида бир қатор ишлар бажарилмоқда.

2019 йилнинг 15 март куни “Қўнғирот минтақавий темир йўл узели” УК ҳамда касаба уюшма ҳудудий қўмитасининг 2018-2020 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасида белгилаб олинган мажбуриятларини бажарилишига бағишлаб “Қўнғирот минтақавий темир йўл узели” УК раҳбарияти ва касаба уюшма ҳудудий қўмитаси аъзоларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

ОНА, АЁЛ! Одамзот ўзини таниганидан бери бу сирли ва ажиб хилқатга таъриф ва таъбир топа олгани йўқ!


“Қўнғирот минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси касаба уюшмаси ҳудудий қўмитаси ва “Қўнғирот минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси билан биргаликда “8-март-Халқаро хотин-қизлар куни” байрами муносабати билан жорий йилнинг 6 март куни “Қўнғирот минтақавий темир йўл узели” УК тасарруфидаги корхона, ташкилот, муассасаларида меҳнат қилаётган хотин-қизлар ўртасида “Темир йўл маликаси” кўрик-танлови ўтказилди.

Мустақиллик йилларида юртимизда аёлни улуғлаш, уни ижтимоий муҳофаза қилиш, аёлнинг жамиятдаги нуфузини ошириш борасида юртбошимиз томонидан қабул қилинган муҳим қарорлар хотин-қизларнинг истеъдод ва иқтидорини, имкониятларини намоён этиш учун шароит яратиб берди.