Тошкент йўловчи вагонлари қуриш ва таъмирлаш АЖ да ишчи-ходимлар байрамона кутиб олинган бўлса, “Андижон механика заводи” шўьба корхонасида ош мусобақаси ўтказилди. “Ўзтемирйўлмаштаъмир” УК да кўп йиллик иш тажрибасига эга бўлган ишчи-ходимларга “Завод фахрий ишчиси” гувохномаси топширилди
Байрам тадбирининг расмий очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот котиби Ш.Асадов давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси темир йўл ходимларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.