Байрам тадбирининг расмий очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот котиби Ш.Асадов давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси темир йўл ходимларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.
Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ташаббуси билан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятида темир йўл транспорти ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ишчи-ходимларни тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.