АЗИЗ ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ!
Ўз ҳаётини инсон саломатлигини асрашдек ғоят масъулиятли ва шарафли ишга бағишлаган сиз, азизларни касб байрамингиз – Тиббиёт ходимлари куни билан чин қалбимиздан самимий табриклаймиз.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан 11 ноябрь – Ўзбекистон Касаба уюшмалари куни муносабати билан Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрида “Янги Ўзбекистон – янги касаба уюшмалари” шиори остида тантанали байрам тадбири ўтказилди.
Ҳурматли касаба уюшмалари ходимлари ва фаоллари!
Аввало, сиз азизларни, сизлар орқали касаба уюшмаларининг миллионлаб аъзоларини мамлакатимизда илк бор нишонланаётган байрам – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни билан чин қалбимдан табриклаб, барчангизга ўзимнинг юксак ҳурматим ва эзгу тилакларимни билдиришдан ғоят мамнунман.
Ҳурматли Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси ходимлари!
Сизларни ва Сизлар орқали жамоа аъзоларингизни 11 ноябрь “Касаба уюшмалари куни” билан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг бутун жамоаси ҳамда шахсан ўз номимдан самимий табриклайман. Аввало, Сизларга сихат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик шунингдек, Юртимизнинг буюк келажаги, халқимизнинг бахт-саодати, касаба уюшмаси фаолиятининг бундан-да юксак тараққиёти йўлида олиб борилаётган кенг қамровли фаолиятингизда улкан зафарлар тилайман.
Ҳурматли касаба уюшмаси фидоийлари!
Сизларни юртимизда илк маротаба нишонланаётган “Касаба уюшмалари куни” билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Қўқон Минтақавий темир йўл узели касаба уюшма Худудий қўмитасида “Отам, онам ва мен – спортчилар оиласи” деб номланган спорт мусобақалари ташкил этилди.