“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Бошқаруви касаба уюшма қўмитасига аъзо корхона ва ташкилотларнинг аёл ва эркак ходимлари ўртасида 9-10 ноябрь кунлари шашка бўйича спорт мусобақаси ўтказилди.
“Тошкент минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси Ҳудудий касаба уюшма қўмитасида ҳамда “Қарши минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси Ҳудудий касаба уюшма қўмитаси томонидан 11-ноябрь “Касаба уюшмалари ходимлари куни” муносабати билан спорт тадбирлари ўтказилди.
Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тасарруфидаги Марказий касаба уюшма кутубхонасида мазкур кутубхона ташкил этилганининг 70 йиллиги муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Қўнғирот минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси ва унинг тасарруфидаги корхона ва ташкилотларда байрам муносабати билан тадбирлар ташкил этилди.
Кўприкқурилиш трести унитар корхонасида спорт тадбири ўтказилди.
Темирйўлчилар касаба уюшмаси “Спорт – саломатлик гарови” шиори остида ўтказилган спартакиадада 27 жамоа орасида юқори натижаларни қўлга киритдилар.