Жорий йилнинг 18 июнь санасида Бухоро минтақавий темир йўл узели унитар корхонасига қарашли “Дўстлик” болалар соғломлаштириш оромгоҳи ўз фаолиятини бошлади.
“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ва Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тасарруфидаги болалар дам олиш оромгоҳларида фарзандларимизнинг ёзги дам олиш мавсуми бошланди.
Жорий йил “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг корхона ва ташкилотларига қарашли болалар соғломлаштириш оромгоҳларида ёзги дам олиш мавсумига жуда катта тайёргарлик кўрилди. Бугун мавсум олди амалга оширилган ишларни кўздан кечириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуратураси, Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши, “Тошкент МТУ” УК, "Ўзтемирйўлмаштаъмир" УК ҳамкорлигида “Қибрай”, “Янги авлод”, “Бурчи-Мулло” болалар соғломлаштириш оромгоҳларига назорат сафари уюштирилди.
“Бухоро минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси Касаба уюшма ҳудудий қўмитасида “Меҳнат муҳофазаси бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш кўрик-танлов” ининг 1- босқичи якунланди.