Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 октябрдаги “Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, унинг бебаҳо маънавий меросини темир йўл соҳаси ходимлари ва ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида “Тошкент минтақавий темир йўл узели” унитар корхонасида “Алишер навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан Навоийга эҳтиром” мавзусида ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллиги муносабати билан давра суҳбати бўлиб ўтди
.Алишер Навоийнинг 580 йиллигини кенг нишонланиши муносабати билан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги корхона ва ташкилотларда касаба уюшмалари билан хамкорликда илмий анжуманлар ўтказилди.
2020 йилнинг пандемия даврида Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши фаолияти янада жадаллашди.
“Бухоро минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси касаба уюшма Ҳудудий қўмитаси Ўзбекистон Республикасининг “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Қонун талабларидан келиб чиқиб, амалдаги Жамоа шартномасига асосан савобли ишлардан бирини амалга оширди.
“Ўзтемирйўлмаштаъмир” УК Касаба уюшма қўмитаси меҳнат фахрийларни ва ногиронлиги бўлган нафақахўрларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга ёрдам қўлини чўзишда, имконияти чекланган ходимларга катта ҳурмат ва эътибор қаратишда давом этмоқда.
14-январь “Ватан ҳимоячилари куни”ни нишонлашда касаба уюшма ташкилотларининг иштироки тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент минтакавий темир йўл узели касаба уюшма ҳудудий қўмитаси томонидан корхона, ташкилот ва муассасалар ишчи-ходимлари ўртасида спортнинг бир қанча турлари бўйича мусобақа ўтказилди.