“Масофавий от пойгаси” ғолиблари Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Мамлакатимизда Конституциямиз қабул қилинганининг 28 йиллигига бағишланган тадбирлар кенг нишонланмоқда. 5 декабрь куни “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги “Локомотив” марказий жисмоний спорт клубида мазкур санага бағишланган спорт мусобақаси бўлиб ўтди.
“Ўзтемирйўлқурилишмонтаж” унитар корхонаси касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан “Спорт – соғлиқ гарови” шиори остида ўтказилган тадбир Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси қабул қилинган куннинг 28 йиллигига бағишланиб, унда корхона ишчи-ходимлари стол тенниси, узоқликка сакраш, дартс ва кегли спорт турлари бўйича ўзаро беллашди.