Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Кенгаши раисининг Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари ўртасида ўтказиладиган соғломлаштириш ва оммавий спорт тадбирлари бўйича йиллик календар режасига асосан, “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни”га бағишлаб, 2018 йил 22 ноябрь куни “Локомотив” МЖСК Қарши филиалида стол тенниси бўйича спорт мусобақаси ўтказилди.
2018 йил 3 ноябрь куни “Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖда касаба уюшмаси томонидан завод ишчи-ходимлари учун кузги спорт мусобақалари ўтказилди. Ҳар йили баҳор ва кузг фаслларида спорт мусобақалари ташкиллаштирилиб келинмоқда. Бу мусобақада стол тенниси , шашка, шахмат, дартц, армрейслинг каби спорт турлари бўйича аёллар ва эркаклар учун мусобақалар ўтказилди. Бу йил илк маротаба янгилик қилиб киргазилган дартц ва армрейслинг каби спорт турлари жуда қизиқарли тарзда ўтди.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Ф.Ф.Сагдуллаевнинг “Ишчи-ходимларни спортга жалб қилиш” тўғрисидаги 1859-НЗ буйруғига асосан, “Локомотив” МЖСК раҳбарияти томонидан Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашига аъзо ҳудудий, бирлашган ҳамда бошланғич касаба уюшма раислари билан биргаликда семинар ўтказилди. Семинарда касаба уюшма раислари ҳамда спорт ишлари бўйича йўриқчилар иштирок этдилар.
Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати билан, шунингдек ёш авлодни она Ватанга садоқат, меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этиш, давлат рамзларини асраш – Ватанни ҳимоя қилиш билан баробар эканлигини ёшларга англатиш, ҳалкимизнинг миллий ғурури, ифтихори хамда маънавиятининг асл меросини ёшлар онгига чуқурроқ сингдириш уларни кутубхонага купроқ жалб этиш мақсадида 2018 йил 14 ноябрь куни Марказий касаба уюшма кутубхонасида “Байроғимиз – миллат шаъни ва ифтихоридир” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб утди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 10 сентябрдаги 311-қарорига биноан “Давлат тили ҳақида”ги қонун қабул қилинган кундан эътиборан ҳар йили 21 октябрда “Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун” байрам сифатида ўтказиб келинмоқда. Шу муносабат билан 2018 йил 25 октябрда Марказий касаба уюшма кутубхонасида “Ўзбек тили - фахримиз, ғуруримиз” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирни Марказий касаба уюшма кутубхонаси директори А.Д.Инамова очиб бериб, тил инсонларнинг ўзаро алоқа воситаси бўлиб, яратувчининг инсонга берган бебаҳо неъматилигини таъкидлаб ўтди. Миллатларни миллатлардан ажратиб турувчи асосий белгилардан бири ҳам бу - тилдир. Инсон гўзаллиги, маънавияти, буюк мероси, ҳатто олам барқарорлигининг асоси ҳам бу – тилдир. Онадек азиз бўлган ўз она тилимизни асраб-авайлашимизни, эъзозлашимизни ҳам гапириб ўтди.
Тадбирда Тошкент темир йўл касб-ҳунар коллежи талабалари иштирок этишди, улар она тупроқ, она юрт, xалқ, тил ҳақида сўзладилар, шеърлар, ғазаллар ўқидилар ва уларни асрашга даъват қилишдилар. Тадбирда саҳна кўринишлари ҳам намойиш этилди.
“Ўзбек тили – фахримиз, ғуруримиз!” кўргазмаси ҳам ташкил этилди.
“Ўзтемирйўлқурилишмонтаж” УК касаба уюшма қўмитаси ташаббуси ва “Темирйўл касаба сервис” МЧЖ билан ҳамкорликда корхонада самарали меҳнат қилаётган бир гуруҳ темирйўлчилар учун Фарғона шаҳрига саёҳат уюштирилди.