ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

Янгиликлар
Халқаро меҳнатни муҳофаза қилиш ташкилотининг маълумотларига кўра бир кунда ер юзи бўйича 6300 та меҳнат фаолияти жараёни билан боғлиқ бўлган бахтсиз ҳодисалар қайд этилади. Меҳнат муҳофазасининг қанчалик муҳимлиги тушуниб етиш учун эса ушбу рақамни бир ойга ёки бир йилга кўпайтиришнинг ўзи кифоя.
“Локомотив” марказий жисмоний тарбия ва спорт клубида мини-футбол бўйича  “Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши кубоги” мусобақасининг “С” гуруҳидаги баҳслари ниҳоясига етди.
“Ўзвагонтаъмир” акциядорлик жамияти тасарруфидаги Самарқанд вагон таъмирлаш депоси касаба уюшма ташкилоти фаоллари темирйўлчилар саломатлигини мустаҳкамлаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, меҳнат ва дам олиш шароитларини яхшилаш борасида самарали фаолият олиб бормоқда. Айниқса, темирйўлчилар орасида спортни тарғиб қилиш, кучли спортчиларни аниқлаш ва уларнинг соғлигини мустаҳкамлаш борасида қатор тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти раҳбариятининг  “Қўнғирот минтақавий темир йўл узели” унитар корхонасига қарашли ташкилотлар ва корхоналарда “Поездлар ҳаракат хавфсизлиги ҳамда меҳнат муҳофазаси масалалари бўйича ўқитишни ташкил этиш тўғрисида” ги 2018 йил 15 март кунги №491-НЗ сонли буйруғига асосан ўқув-машғулотлари ташкил қилинди.
“Тошкент минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси ҳудудий касаба уюшма қўмитаси корхона ишчи-ходимларининг бўш вақтларида мароқли ҳордиқ чиқариш ва дам олиш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Доимий равишда ишчи-ходимлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида спортнинг ҳар хил турлари бўйича мусобақалар ўтказиб келинмоқда.
Қарши электр таъминоти корхонаси касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан  “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурига мувофиқ  бир гуруҳ корхона ишчи-ходимлари учун қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрига саёҳат уюштирилди. Темирйўлчилар саёҳат давомида Самарқанд шаҳрининг қадимий ва тарихий обидалари, мадрасалари ва шаҳарнинг бугунги замонавий кўриниши билан танишишди.
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна