Ўзбекистон Республикаси Президентининг Андижон вилояти Хонобод шаҳрига қилган ташрифи доирасида берган топшириғига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 июлдаги қарорига асосан “2017-2019 йилларда Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари” дастури ишлаб чиқилган эди.
“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги болалар дам олиш оромгоҳларида фарзандларимизнинг ёзги дам олиш мавсуми бошланди.
Миллий маданиятимизнинг узвий қисми бўлган театр санъати хусусида сўз борар экан, буюк маърифатпарвар Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг “Театр — бу ибратхонадур” деб айтган фикрини эслаш ўринлидир. Зеро, театр маърифат улашувчи, саҳна ва томошабин ўртасида жонли мулоқот ўрнатувчи маскан бўлиб, бу даргоҳда юксак фазилатлар ҳамда умуминсоний ғоялар тараннум этилади.
Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти темир йўл минтақавий ташкилоти томонидан 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Темир йўл техникаси музейида байрам тадбири ташкил этилди.
Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раёсатининг “Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тизимидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари ўртасида “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик танловини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 02.05.2019 йилги раёсат қарори ижросини таъминлаш мақсадида Термиз минтақавий темир йўл узели касаба уюшма худудий қўмитаси томонидан қарор ва Низом ишлаб чиқилди.