

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгашининг 2018 йил 5 ноябрдаги №11-27-“с”–сонли Раёсат қарорининг ижросини таъминлаш, ёшлар орасида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳиятини тарғиб этиш ва касаба уюшмаларининг фаолияти ҳақида талаба ёшларга чуқур билим ва тушунчалар бериш, талаба ёшларни касаба уюшмалари аъзолигига кенг жалб этиш мақсадларида Тошкент темир йўл муҳандислари институти “Фаоллар зали”да 6 декабрь куни “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – муносиб меҳнатнинг ҳуқуқий кафолати” тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда институтнинг 500 нафарга яқин битирувчи курс талабалари иштирок этди.

Жорий йилнинг 3 декабрь куни “Қўнғирот минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси мажлислар залида Асосий Қомусимиз – Конституциянинг қабул қилинганлигининг 26 йиллик байрами ва “Конституция – юртимизда янги ҳаёт, янги жамият барпо этишнинг ҳуқуқий пойдевори тўғрисида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишга, Оролбўйи транспорт прокуратураси ходимлари таклиф этилди.

Жорий йилнинг 27, 28, 29, 30 ноябрь кунлари “Қўқон минтақавий темир йўл узели” УК ҳудудий касаба уюшма қўмитаси ҳамда унинг тасарруфидаги бошланғич қўмиталар томонидан “Қўқон минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси тасарруфидаги корхона ва ташкилотлар ишчи-ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, уларни спортга кенг жалб этиш мақсадида “Спорт саломатлик гарови” шиори остида ҳудудий касаба уюшма қўмитасининг анъанавий спартакиадаси ўтказилди. Мусобақаларда 100 дан ортиқ ишчи ходимлар спортнинг шахмат-шашка, крос-югуриш, югуриш эстафета, футбол, волейбол ва стол тенниси турлари бўйича ўзаро беллашдилар.

Жорий йилнинг 23 ноябрь санасида Марказий касаба уюшма кутубхонасида кутубхона ходимлари, талаба-ёшлар ҳамда ҳушёр китобхонлар иштирокида “Терроризм ва диний экстремизм – давр муаммоси” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Кенгаши раисининг Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари ўртасида ўтказиладиган соғломлаштириш ва оммавий спорт тадбирлари бўйича йиллик календар режасига асосан, “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни”га бағишлаб, 2018 йил 22 ноябрь куни “Локомотив” МЖСК Қарши филиалида стол тенниси бўйича спорт мусобақаси ўтказилди.

2018 йил 3 ноябрь куни “Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖда касаба уюшмаси томонидан завод ишчи-ходимлари учун кузги спорт мусобақалари ўтказилди. Ҳар йили баҳор ва кузг фаслларида спорт мусобақалари ташкиллаштирилиб келинмоқда. Бу мусобақада стол тенниси , шашка, шахмат, дартц, армрейслинг каби спорт турлари бўйича аёллар ва эркаклар учун мусобақалар ўтказилди. Бу йил илк маротаба янгилик қилиб киргазилган дартц ва армрейслинг каби спорт турлари жуда қизиқарли тарзда ўтди.