

“Локомотив” МЖСК ва Харбийлаштирилган қўриқлаш бошқармаси касаба уюшмаси билан ҳамкорликда 14-январь “Ватан ҳимоячилари куни” га бағишлаб, Харбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари отрядлари ўртасида спортнинг тош кўтариш (гири), турникда тортилиш, армрестлинг, ўқ отиш (ТИР) ҳамда арқон тортиш турлари бўйича мусобақа ташкиллаштирилди.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбариятининг “Меҳнат муҳофазаси ҳолати бўйича мониторинг ўтказиш тўғрисида” ги буйруғи ҳамда тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг раёсат қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ меҳнат муҳофазаси, техника ва саноат хавфсизлиги бошқармаси ва тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши меҳнат муҳофазаси бўлими хамкорликда Қўқон МТУ УК тасарруфидаги корхона, ташкилот ва муассасаларида меҳнат муҳофазаси ҳолати бўйича мониторинг ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида мамлакатимизда 2018 йил 15 декабрдан 2019 йил 13 январга қадар ватанпарварлик ойлиги ўтказилди.

2019 йил 14 январь куни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Ўзбекистон темир йўллар” АЖ бошқаруви касаба уюшма қўмитаси томонидан спортнинг стол тенниси бўйича мусобақа ташкил қилинди.

2018 йил 5 декабрь куни Марказий касаба уюшма кутубхонасида “Зукко китобхон” кўрик-танловининг финал босқичи бўлиб ўтди.