ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

Янгиликлар

Қозоғистон Республикаси Чимкент шаҳрида 2019 йил 22-24 февраль кунлари “Турон” якка кураши бўйича “Локомотив” спорт клублари ҳамда темирйўлчилар ўртасида бутун жаҳон кубоги ўтказилди. Бу беллашувда Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Арманистон, Қозоғистон ҳамда Россия давлатларидан 120 дан ортиқ спортчилар иштирок этдилар. Ўзбекистон жамоасига “Локомотив” МЖСК “Турон” спорти мураббийи А.Тимошенко бошчилик қилди.

       Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари  ўртасида ўтказиладиган соғломлаштириш ва оммавий спорт тадбирлари бўйича 2019 йил календарь режасига асосан, “Халқаро хотин-қизлар куни”га бағишлаб, жорий йилнинг 6 март санасида “Ўзбекистон темир йўллари”  АЖ тасарруфидаги барча корхона аёллари ўртасида спортнинг  стол тенниси, 100 метрга югуриш, шашка, баскетбол тўпини шитга тушириш ҳамда арқон тортиш турлари бўйича “Локомотив” МЖСКда спартакиада ўтказилди. Спартакиадада 23 та корхонадан 92 та иштирокчилар қизғин муроса олиб бордилар.

“Қўнғирот минтакавий темир йўл узели” УК  Хоразм ҳудуди раҳбарияти ва “Қўнғирот минтакавий темир йўл узели” УК касаба уюшмаси ҳудудий қўмитаси Хоразм ҳудуди, ёшлар иттифоқи етакчилари, хотин-қизлар қўмиталари билан биргаликда Хоразм ҳудуди тасарруфидаги корхона ва ташкилотларда баҳор байрамини кутиб олиш ва уни мароқли ўтказишда фаол иштироқ этиб келмоқдалар.

“Тошкент минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси ҳамда касаба уюшма ҳудудий қўмитасининг 2018-2020 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасида белгилаб олинган мажбуриятларини бажарилишига бағишлаб “Тошкент минтақавий темир йўл узели” УК раҳбарияти ва   касаба уюшма ҳудудий қўмитаси аъзоларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

8-март “Халқаро хотин-қизалар куни” байрамига бағишлаб, 2019 йил 25 февраль куни “Локомотив” МЖСК да “Йўл болалар касалхонаси” билан ҳамкорликда Қувнок стартлар ва арқон тортиш мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақада “Локомотив” МЖСК ҳакамлари мусобақанинг хаққоний ўтказилишида яқиндан амалий ёрдам бердилар.

Маълумки, мустақилликка эришганимиздан буён, мамлакатимизда улуғ алломаларимизнинг маънавий-маърифий меросини ўрганишга катта эътибор берилмоқда.

Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна