ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

Янгиликлар

 Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг “Кексалар ҳафталиги”ни ўтказиш бўйича тадбирлар режасига кўра тизимдаги корхона, ташкилотларнинг касаба уюшма қўмиталари томонидан бир қатор савобли ишлар амалга оширилди.

Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳамкорлигида Соғлиқни сақлаш хизмати тизимидаги тиббиёт муассасалари ўртасида  “Соғлиқни сақлаш хизмати бошлиғи кубоги-2021” мусобақаси ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 27 сентябрдаги 816-сон қарорига асосан, кекса авлод вакилларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, жамиятда уларнинг ўрнини янада ошириш мақсадида ҳар йил октябрь ойининг биринчи ҳафтасида юртимиз миқёсида “Кексалар ҳафталиги”ни ўтказиш белгиланган.

“Тошкент механика заводи” АЖ нинг 20 нафар ишчи-ходимларига Бухоро шаҳрига саёҳат уюштирилди.

Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Қ.Сабиров томонидан Жамоавий саёҳат ташкил этиш бўйича ижроия қўмитаси қарорлари қабул қилинди. Унга Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши бюджетидан беш юз миллион сўм миқдорида маблағ ажратилди. 

 “Қўнғирот минтақавий темир йўл узели” унитар корхонасида фаолият кўрсатаётган хотин-қизлар, ёшлар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож ишчи-ходимлар учун Бухоро ва Самарқанд шаҳарларига саёҳат ташкил қилинди. 

Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна