30 июнь — “Ёшлар куни” муносабати билан Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан фаол ёшлар, Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти темир йўл минтақавий ташкилоти томонидан эса фаол ёш волонтёрлар рағбатлантирилди
Жамоа шартномаси механизми орқали амалга ошириладиган ижтимоий мулоқот ва ижтимоий шериклик масалалари Қўнғирот минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси маъмурияти ва Касаба уюшмаси Ҳудудий қўмитасининг доимий диққат марказида бўлиб келмоқда.
Ишчи ходимларни соғлом турмуш тарзига жалб этиш, ишчи-ходимлар ўртасида футбол спорт турини оммалаштириш, заводда футбол жамоаларини шакллантириш, кучли жамоани аниқлаш, ходимлар ўртасида дўстона алоқаларни ўрнатиш мақсадида “Қуюв-механика заводи-2023” кубоги футбол турнири ўтказилди.
“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги болалар дам олиш оромгоҳларида фарзандларимизнинг ёзги дам олиш мавсуми бошланди.
Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши, ҳудудий, бирлашган ва бошланғич касаба уюшма ташкилотлари томонидан “Касаба уюшмалари – болаларга” акцияси доирасидаги тадбирларда темир йўл тизимида меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар фарзандлари қамраб олинди.
23 май куни “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятида Жамият раҳбарияти ҳамда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши аъзоларининг биргаликда кенгайтирилган қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.