8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг мажлислар залида Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раҳбарияти томонидан меҳнаткаш ва фидойи опа-сингилларимизни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Марказий клиник касалхонасида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан касаба уюшма қўмитаси раиси бошчилигида хамширалар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди.
“Ўзтемирйўлқурилишмонтаж” унитар корхонаси бирлашган касаба уюшма қўмитаси Хўжакент дам олиш масканида хотин-қизлар ўртасида соғломлаштириш ва оммавий спорт мусобақалари бўлиб ўтди.
“Қўприкқурилиш трести” унитар корхонасида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан “Пазанда аёл” кўрик-танлови ҳамда ёши улуғ ходимлар билан давра сухбати бўлиб ўтди