Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилинганлигининг 29 йиллиги арафасида “Тошкент минтақавий темир йўл узели” касаба уюшма ҳудудий қўмитаси ташаббуси билан спортнинг волейбол тури бўйича мусобақа ташкил қилинди.
2021 йилнинг 3 декабрь куни Термиз локомотив депосининг йиғилиш залида темир йўл корхоналари ишчи-ходимлари, хотин-қизлар маслахат кенгаш раислари ва касаба уюшма фаоллари иштирокида маънавий - маърифий тадбир ўтказилди.
Ўзбекистон темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ижроия қўмитасининг 29 ноябрь 2021 йилнинг 2-112-“с”-сонли 3 декабрь “Халқаро ногиронлиги бўлган шахслар куни”ни ўтказишда касаба уюшмаларининг иштирокини таъминлаш тўғрисида”ги қарорининг ижроси бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.
Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ташабуси билан Тошкент минтақавий темир йўл узели касаба уюшма ҳудудий қўмитасида корхона, ташкилот, муассасалар касаба уюшма аъзолари ва уларнинг оила аъзолари ўртасида “Отам, онам ва мен” спорт мусобақаси ташкил этилди.
“Шарғункўмир” акциядорлик жамиятида намунали меҳнати билан касаба уюшма аъзоларига ўрнак бўлаётган, ташаббускор ва ташкилотчи, жамоат ишларида фаоллик кўрсатиб келаётган ишчи-ходимларнинг 100 нафари Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан рағбатлантирилди.
Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг бош ҳуқуқий маслаҳатчиси Акбар Азизов Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “Эҳтиром нишони” билан тақдирланди.