“Toшкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи“ AЖ да 9-май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан байрам тадбирлари
Жорий йилнинг 7 май куни Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Қ. Сабиров бошчилигида акциядорлик жамияти раҳбарияти, бошқарма бошлиқлари ҳамда бошқа мутасаддилар билан биргаликда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан 5 нафар темир йўл тизимида фаолият кўрсатган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳамда фронт ортида меҳнат қилган темирйўлчилар ҳолидан хабар олиниб, байрам билан қутланди.
9 май умумхалқ байрами – Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан меҳнат фахрийлари, ёши улуғ устозларга байрам табриги.
Жорий йилнинг 1 май санасида Бухоро минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси Ҳудудий касаба уюшма қўмитаси томонидан узелда узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб, ҳозирда нафақа гаштини сўриб юрган 45 нафар пенсионерлар учун, Бухоро вилояти бўйлаб “Етти пир” зиёрат туризми уюштирилди.
Хоразм вилоятидаги “Аёллар дафтари” га киритилган ишсиз хотин-қизларни бандлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар натижаларини ўрганиш мақсадида Республика ишчи гуруҳи штаби раҳбари Қутлимурод Сабиров Хонка туманида бўлди.