“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятида 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан латофатли, меҳнаткаш аёллар учун байрам концерт дастури тақдим этилди.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳамда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раҳбарияти томонидан тармоқнинг барча ҳудудларидаги темир йўл корхоналарида фаолият кўрсатаётган 105 нафар энг илғор, меҳнаткаш ва фидойи опа-сингилларимиз тақдирланди.
“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти корхона-ташкилотларида Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари Республика Кенгаши бошчилигида “8-Март Халқаро-хотин қизлар куни” байрами муносабати билан хотин-қизлар ўртасида спорт тадбирлари ўтказилди.
8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги “Тошкент”, “Қўқон”, “Бухоро”, “Термиз”, “Қарши” ҳамда “Қўнғирот минтақавий темир йўл узели” унитар корхоналарида касаба уюшма ҳудудий қўмиталари томонидан тизимда фаолият кўрсатаётган хотин-қизлар ўртасида “Аёллар спартакиадаси” мусобақалари бўлиб ўтмоқда.
Термиз минтақавий темир йўл узели касаба уюшма худудий қўмитаси томонидан жорий йилнинг 20 февраль куни спортнинг оммавий турлари бўйича анъанавий Республика “Аёллар спартакиадаси”ни 1-боқичи шифокор ҳамда ҳамширалар, тез ёрдам машиналари билан таъминланган ҳолда ўтказилди.
Жорий йилнинг 18 февраль куни Халқаро темирйўлчилар касаба уюшмалари конфедерацияси кенгашининг пандемия шароитида чекловлар сабабли конфедерацияга аъзо касаба уюшмаларини амалиётда қонуний фаолият олиб бориши ва ўзаро алоқаларни йўлга қўйилиши бўйича семинар йиғилиши ўтказилди.