
Президентимизнинг 2020 йил 29 декабрдаги Мурожаатномасида Янги Ўзбекистон концепциясининг амалга оширилиши ва ҳозирги даврда мамлакатимиз, жамиятимиз ва халқимиз олдида турган қатор долзарб масалаларга бирма-бир тўхталиб, уларни ижобий ҳал қилиш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш йўллари ҳақида баён қилиши билан бирга, бир қатор муҳим таклиф ҳамда ташаббусларни илгари сурди.
2020 йил 26-27 декабрь кунлари Тошкент минтақавий темирйўл узели касаба уюшма Ҳудудий қўмитаси томонидан тасарруфдаги бошланғич касаба уюшмалари таклифларига асосан Жиззах вилояти Зомин туманида спорт-туризми йўналиши бўйича эркаклар ўртасида масофага сузиш ва аёллар ўртасида стол тенниси бўйича ўтказилди.
28 декабрь куни Сергели ер усти метро линиясининг штабида ушбу йўналиш бунёдкорлик ишларида фаол қатнашган мутахассислар ва қурувчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
26 декабрь куни Тошкент ерусти метросининг Сергели йўналиши ишга туширилди. Ушбу транспорт объектини президент Шавкат Мирзиёев бориб кўриб, жамоатчилик вакиллари билан бирга поездда юриб, йўловчилар учун яратилган шароитларни кўздан кечирди.
“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти корхоналарида меҳнат муҳофазаси бўйича ўтказилган Республика кўрик-танловининг 2-босқич ғолиблари аниқланиб, тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.