
Айни пайтда Тошкентда тезкор, хавфсиз ва замонавий жамоат транспорти саналмиш метро қурилиши бўйича учта йирик лойиҳа амалга оширилмоқда. Булар – «Сергели», «Юнусобод» ҳамда ер усти халқа метро йўлидир, деб ёзади ЎзА.
Жорий йилнинг 18 июль куни Марказий касаба уюшма кутубхонасининг бир гуруҳ жонкуяр ходимлари болажонларни оромгоҳдаги вақтларини мароқли ташкил этиш, китобга бўлган қизиқишларини янада кучайтириш, уларни касб-хунарга йўналтириш, шунингдек иқтидорли болаларни аниқлаш мақсадида “Коинот” болалар соғломлаштириш оромгоҳида “Зукко китобхон” викторинасини ўтказдилар.
“Ўзбекистон темир йўллари” акциядолик жамиятиинг “Ўзтемирйўлмаштаъмир” унитар корхонасига қарашли Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида пурвиқор тоғлар бағрида жойлашган “Бурчмулло” оромгоҳи Республикамиздаги энг намунали, юқори ўринларда турадиган дам олиш масканларидан биридир.
Жорий йилнинг 11 июль куни Марказий касаба уюшма кутубхонаси томонидан “Кибрай” болалар оромгоҳида дам олаётган болажонлар учун Ўзбекистонда хизмат кўрсатган болалар шоири, адабиётшунос Раим Фарходий билан учрашув уюштирилди.
Болалик! Хаётимизнинг боши ана шу беғубор фаслдан бошланади. Улғайиб кетаётган ўғил қизларимиз мамлакатимиз келажаги, эртамиз давомчилари, обод турмуш бунёдкорларидир. Бугун юртимизда ёш авлоднинг хар томонлама баркамол ва соғлом бўлиб вояга етишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган, буни мамалакатимизда фаолият юритаётган болалар соғломлаштириш оромгоҳлари мисолида ҳам кўришимиз мумкин.