9 май – "Хотира ва Қадрлаш куни" муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фронт ортида меҳнат қилган кексалар Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳамда минтақавий темир йўл узелларидаги Касаба уюшма қўмиталари томонидан ҳам моддий рағбатлантирилди ва совға-саломлар берилди.
“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги корхона, ташкилот ва мауассасаларида 80 дан ортиқ 50 ёшдан юқори бўлган ишчи-ходимлар шашка, дарст, кегли, теннис, айрмрестлинг оммавий спорт турлари бўйича беллашдилар.
Бутун дунё ҳамжамиятини катта муаммога, яъни иш жойларида содир бўлаётган оқибати енгил, оғир ва ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисаларни, касб касалликларга чалинишнинг олдини олиш ва меҳнат мухофазаси масалаларига эътиборни кучайтиришга каратилган турли тадбирлардан бири темирйўлчи касаба уюшмаларида ҳам бўлиб ўтди.