ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

Янгиликлар

Қўқон минтақавий темир йўл узели касаба уюшма Худудий қўмитаси, бошланғич қўмиталари ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Марказий клиник касалхонаси касаба уюшма қўмитаси 1-июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан  болажонларга байрам кайфияти улашилди.

2021 йил 29 май куни “Кўприкқурилиш” трести” унитар корхонаси бирлашган касаба уюшма қўмитаси раҳбарияти ташаббуси билан 14-кўприкқурилиш отряди ишчи-ходимлари яшаш ҳудудида “Кексаларни қадрлаган халқ хор бўламас” шиори остида тадбир ўтказилди. Шунингдек, 1 – июнь Халқаро болаларни ҳимоя килиш куни муносабати билан Бирлашган касаба уюшма қўмитаси ҳамда Хоразм Темир йўл қурилиш отряди билан биргаликда корхоналарда меҳнат қилаётган ишчи - ходимларнинг фарзандларида китобга бўлган мухаббатни ошириш мақсадида болажонлар учун байрам тадбири ҳам ўтказилди. 

Бухоро минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси Ҳудудий касаба уюшма қўмитаси томонидан узелда узоқ йиллар фидокорона ва самарали меҳнат қилиб, ҳозирда кексалик гаштини сураётган 45 нафар фахрийлар учун “Нурота” зиёратгоҳига саёҳат уюштирилди.

Харбийлаштирилган қўриқлаш бошқармаси касаба уюшма қўмитаси ишчи-ходимларни маданий хордиқ чиқаришлари ва уларни рағбатлантириш мақсадида бир қатор амалий ишларни олиб бормоқда.

1 - июнь Халқаро болаларни ҳимоя килиш куни муносабати билан “Кўприкқурилиш” трести УК рахбарияти ва Бирлашган касаба уюшма қўмитаси биргаликда корхоналарда меҳнат қилаётган ишчи - ходимларнинг фарзандлари учун байрам тадбирини ташкил қилди.

 “Тошкент механика заводи” АЖ касаба уюшма кўмитаси томонидан корхона ходимлари учун Тошкент вилояти Паркент туманида жойлашган Ўзбекистон Фанлар Академиясининг “Катта қуёш сандони” лабораторияси ва Тошкент вилояти Паркент туманида жойлашган Кумушкон қишлоғидаги зиёратгоҳларга саёхат ташкил этилди. 

Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна