ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

Маданий-маърифий ва спорт ишлари
20 декабрь Марказий касаба уюшма кутубхонасида “Буюк адибга эҳтиром” мавзусидаги илмий-маърифий конференция бўлиб ўтди. Шунда Тошкент темир йўл муҳандислари институти Миробод академик лицейи тиллар кафедраси ўқувчилари, ўқитувчилари ҳамда кўнгилли китобхонлар эштирок этишди.

2018 йил 5 декабрь куни Марказий касаба уюшма кутубхонасида “Зукко китобхон” кўрик-танловининг финал босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгашининг 2018 йил 5 ноябрдаги №11-27-“с”–сонли Раёсат қарорининг ижросини таъминлаш, ёшлар орасида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳиятини тарғиб этиш ва касаба уюшмаларининг фаолияти ҳақида талаба ёшларга чуқур билим ва тушунчалар бериш, талаба ёшларни касаба уюшмалари аъзолигига кенг жалб этиш мақсадларида Тошкент темир йўл муҳандислари институти “Фаоллар зали”да 6 декабрь куни “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – муносиб меҳнатнинг ҳуқуқий кафолати” тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда институтнинг 500 нафарга яқин битирувчи курс талабалари иштирок этди.

Жорий йилнинг 3 декабрь куни “Қўнғирот минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси мажлислар залида Асосий Қомусимиз – Конституциянинг қабул қилинганлигининг 26 йиллик байрами ва “Конституция – юртимизда янги ҳаёт, янги жамият барпо этишнинг ҳуқуқий пойдевори тўғрисида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишга, Оролбўйи транспорт прокуратураси ходимлари таклиф этилди.

Жорий йилнинг 27, 28, 29, 30 ноябрь кунлари “Қўқон минтақавий темир йўл узели” УК ҳудудий касаба уюшма қўмитаси ҳамда унинг тасарруфидаги бошланғич қўмиталар томонидан “Қўқон минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси тасарруфидаги корхона ва ташкилотлар ишчи-ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, уларни спортга кенг жалб этиш мақсадида “Спорт саломатлик гарови” шиори остида ҳудудий касаба уюшма қўмитасининг анъанавий спартакиадаси ўтказилди. Мусобақаларда 100 дан ортиқ ишчи ходимлар  спортнинг шахмат-шашка, крос-югуриш, югуриш эстафета, футбол, волейбол ва стол тенниси турлари бўйича ўзаро беллашдилар.

Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Кенгаши раисининг Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари ўртасида ўтказиладиган соғломлаштириш ва оммавий спорт тадбирлари бўйича йиллик календар режасига асосан, “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни”га бағишлаб, 2018 йил 22 ноябрь куни “Локомотив” МЖСК Қарши филиалида стол тенниси бўйича спорт мусобақаси ўтказилди.

2018 йил 3 ноябрь куни “Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖда касаба уюшмаси томонидан завод ишчи-ходимлари учун кузги спорт мусобақалари ўтказилди. Ҳар йили баҳор ва кузг фаслларида спорт мусобақалари ташкиллаштирилиб келинмоқда. Бу мусобақада стол тенниси , шашка, шахмат, дартц, армрейслинг каби спорт турлари бўйича аёллар ва эркаклар учун мусобақалар ўтказилди. Бу йил илк маротаба янгилик қилиб киргазилган дартц ва армрейслинг каби спорт турлари жуда қизиқарли тарзда ўтди.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Ф.Ф.Сагдуллаевнинг “Ишчи-ходимларни спортга жалб қилиш” тўғрисидаги 1859-НЗ буйруғига асосан, “Локомотив” МЖСК раҳбарияти томонидан Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашига аъзо ҳудудий, бирлашган ҳамда бошланғич касаба уюшма раислари билан биргаликда семинар ўтказилди. Семинарда касаба уюшма раислари ҳамда спорт ишлари бўйича йўриқчилар иштирок этдилар.

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул  қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати билан, шунингдек ёш авлодни она Ватанга садоқат, меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этиш, давлат рамзларини асраш – Ватанни ҳимоя қилиш билан баробар эканлигини ёшларга англатиш, ҳалкимизнинг миллий  ғурури, ифтихори хамда маънавиятининг асл меросини ёшлар онгига чуқурроқ сингдириш уларни кутубхонага купроқ жалб этиш мақсадида 2018 йил 14 ноябрь куни Марказий касаба уюшма кутубхонасида “Байроғимиз – миллат шаъни ва ифтихоридир” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб утди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 10 сентябрдаги 311-қарорига биноан “Давлат тили ҳақида”ги қонун қабул қилинган кундан эътиборан ҳар йили 21 октябрда “Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун” байрам сифатида ўтказиб келинмоқда. Шу муносабат билан 2018 йил 25 октябрда Марказий касаба уюшма кутубхонасида “Ўзбек тили - фахримиз, ғуруримиз” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.


Тадбирни Марказий касаба уюшма кутубхонаси директори  А.Д.Инамова очиб бериб, тил инсонларнинг ўзаро алоқа воситаси бўлиб, яратувчининг инсонга берган бебаҳо неъматилигини таъкидлаб ўтди. Миллатларни миллатлардан ажратиб турувчи асосий белгилардан бири ҳам бу - тилдир. Инсон гўзаллиги, маънавияти, буюк мероси, ҳатто олам барқарорлигининг асоси ҳам бу – тилдир. Онадек азиз бўлган ўз она тилимизни асраб-авайлашимизни, эъзозлашимизни ҳам гапириб ўтди.

Тадбирда Тошкент темир йўл касб-ҳунар коллежи талабалари иштирок этишди, улар она тупроқ, она юрт, xалқ, тил ҳақида сўзладилар, шеърлар, ғазаллар ўқидилар ва уларни асрашга даъват қилишдилар. Тадбирда саҳна кўринишлари ҳам намойиш этилди.


“Ўзбек тили – фахримиз, ғуруримиз!” кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

“Ўзтемирйўлқурилишмонтаж” УК касаба уюшма қўмитаси ташаббуси ва “Темирйўл касаба сервис” МЧЖ билан ҳамкорликда корхонада самарали меҳнат қилаётган бир гуруҳ темирйўлчилар учун Фарғона шаҳрига саёҳат уюштирилди.

Мазкур танловдан кўзланган мақсад республикамиз ижтимоий-иқтисодий тараққиётида илм-фаннинг ўрнини янада мустаҳкамлаш, соҳада фаолият юритаётган катта илмий ходим-изланувчилар, талаба ёшларнинг илмий фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдир.

Истиқлол йилларида ёш авлоднинг интеллектуал ривожланиши, маънавий ва жисмоний камолоти йўлида кенг қамровли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Ушбу жараёнда болаларни ёзги дам олдириш ва соғломлаштириш ишлари муҳим аҳамият касб этади.

Мамалакатимиз мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви касаба уюшмаси қўмитасининг ташаббусига кўра, 1-2 сентябрь кунлари “Хўжакент” дам олиш масканида темирйўлчилар ҳамда уларнинг оила аъзолари ўртасида спортнинг 5 тури бўйича мусобақа ўтқазилди.

Жорий йилнинг 18-19 август кунлари “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тизимидаги барча корхоналарда умумхалқ ҳашари ўтказилиб, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари, ариқ ва зовур ҳамда корхоналар, ташкилотлар ва улар атрофидаги ҳудудларини чиқиндилардан тозалаш ишлари амалга оширилди.
Мамлакатимиз кундан кун очилиб, амалга оширилаётган ўзгаришлар юртдошларимизга чексиз ғурур бағишламоқда. Барча соҳаларда бўлгани каби темир йўл тизимида ҳам ўзига хос ютуқлар бўй кўрсатмоқда.
Ўзбекистон Республикаси президенти “Мамлакатимиз темир йўл транспорти соҳаси ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади.
“Қибрай” ҳамда “Бурчи-мулло” болалар соғломлаштириш оромгоҳларида Марказий кутубхона томонидан “Ёш китобхон” кўрик-танлови  ўтказилди.

Товары 181 - 198 из 198
Начало | Пред. | 3 4 5 6 7 | След. | Конец
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна