ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

Янгиликлар

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ва Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тасарруфидаги болалар дам олиш оромгоҳларида фарзандларимизнинг ёзги дам олиш мавсуми бошланди. 

Жорий йил “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг корхона ва ташкилотларига қарашли болалар соғломлаштириш оромгоҳларида ёзги дам олиш мавсумига жуда катта тайёргарлик кўрилди. Бугун мавсум олди амалга оширилган ишларни кўздан кечириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуратураси, Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши, “Тошкент МТУ” УК, "Ўзтемирйўлмаштаъмир" УК ҳамкорлигида “Қибрай”, “Янги авлод”, “Бурчи-Мулло” болалар соғломлаштириш оромгоҳларига назорат сафари уюштирилди.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Марказий клиник касалхонаси касаба уюшма қўмитаси томонидан хамширалар ўртасида кўрик-танлов ўтказилди. 
“Қуюв-механика заводи” шўъба корхонасида “Темир йўл маликаси” кўрик-танлови ўтказилди.

“Бухоро минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси Касаба уюшма ҳудудий қўмитасида “Меҳнат муҳофазаси бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш кўрик-танлов” ининг 1- босқичи якунланди.

1-июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Тошкент механика заводи” АЖ “Болалар кулгуси-оламни ёритар!”  ва “Қуюв-механика заводи” ШК  “Болалар билан гўзалдир ҳаёт” номли байрам тадбирлари ташкил этилди. 

Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна