Миллий маданиятимизнинг узвий қисми бўлган театр санъати хусусида сўз борар экан, буюк маърифатпарвар Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг “Театр — бу ибратхонадур” деб айтган фикрини эслаш ўринлидир. Зеро, театр маърифат улашувчи, саҳна ва томошабин ўртасида жонли мулоқот ўрнатувчи маскан бўлиб, бу даргоҳда юксак фазилатлар ҳамда умуминсоний ғоялар тараннум этилади.
Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раёсатининг “Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тизимидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари ўртасида “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик танловини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 02.05.2019 йилги раёсат қарори ижросини таъминлаш мақсадида Термиз минтақавий темир йўл узели касаба уюшма худудий қўмитаси томонидан қарор ва Низом ишлаб чиқилди.
Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти темир йўл минтақавий ташкилоти томонидан 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Темир йўл техникаси музейида байрам тадбири ташкил этилди.
Маълумки, 2011 йилдан бошлаб Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари ўртасида «Энг намунали бошланғич ташкилот» республика кўрик-танлови ўтказиб келинмоқда. Бу йил ҳам Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2015 йил 31 мартдаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ана шу кўрик танлаовда иштирок этиш учун барча бошланғич ташкилотлар кенг жалб қилинди.
2019 йил 14 май куни Термиз минтақавий темир йўл узели Касаба уюшма ҳудудий қўмитасида Термиз МТУ КУҲҚ раиси Ғ.Б.Даминов, Термиз МТУ бошлиғи А.Х.Ахмедов, Термиз давлат университети жахон тарихи кафедраси, доцент, тарих фанлари номзоди Ф.Ж.Ёрматов, Халқ Демократик партияси Сурхондарё вилояти Термиз шахар Кенгаши раиси Ф.С.Абжалов, ХДП Термиз шахар Кенгаши депутати Б.Ботиров, Термиз МТУ Ёшлар иттифоқи ҳудудий етакчилар Кенгаши раиси Б.Ж.Нажмиддинов, шунингдек Термиз МТУ тасарруфидаги барча корхона ва ташкилотлар касаба уюшмаси раислари ҳамда ёшлар етакчисилари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
“Локомотив” марказий жисмоний спорт клубида “Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши кубоги” мини-футбол мусобақасининг финал учрашуви бўлиб ўтди ва энг кучли жамоа номи аниқланди.
“Тошкент темир йўл транспорти” музейида Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти темир йўл минтақавий ташкилоти ташаббуси билан Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Халқаро ҳаракати ташкил топган куннинг 156 йиллиги ҳамда Биринчи Женева Конвенцияси қабул қилинганининг 155 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Китоб қадим-қадимдан инсон учун азиз неъмат бўлиб келган. Чунки китоб юзага келгунга қадар қанчадан-қанча меҳнат сарф этилади. Ҳар бир китоб муаллифнинг юрак томирларини ҳаракати билан, унинг кўп йиллик изланишлари, тинимсиз меҳнати билан яралади. Узоқ йиллар давомида дунёга келган ажойиб китоблар орқали муаллиф асрлар оша яшайди, авлодлар қалбидан жой олади. Яхши китобнинг тарбиявий аҳамияти ҳамма вақт беқиёс, умри эса боқийдир.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 декабрдаги “Буюк ўзбек ёзувчиси Абдулла Қодирий ижодининг улкан аҳамиятини инобатга олиб, ёш авлод қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат, аждодларимизнинг маънавий мероси билан фахрланиш ва ифтихор туйғуларини юксалтириш ҳамда ёзувчи таваллудининг 125 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги 1027-ф-сон Фармойишида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан 2019 йил 26 апрель куни Марказий касаба уюшма кутубхонаси ўзбек романчилик мактаби асосчиси Абдулла Қодирий таваллудининг 125 йиллигига бағишлаб “Абдулла Кодирий-ўзбек романчилиги асосчиси” мавзусида илмий-амалий конференция ҳамда адиб таваллудига бағишланган тантанали адабий-бадиий кеча ўтказилди.
Жорий йилнинг 27 март куни Марказий касаба уюшма кутубхонасида баҳор айёми Наврўз байрамига бағишланган ижодий учрашув бўлиб ўтди. Тошкент темир йўл касб-ҳунар коллежи ўқитувчилари ва ўқувчилари, ҳамда кўнгилли китобхонлар йиғилган мазкур тадбир Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти темир йўл минтақавий ташкилоти билан ҳамкорликда ташкил этилиб, унда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, кўплаб шеърий тўпламлар муалифи, шоира — Санобар Фахриддинова ҳамда “Зулфия номидаги давлат мукофоти” совриндори, Тошкент темир йўл касб-ҳунар коллежи 3-босқич талабаси — Хулкар Шерзодовалар таклиф этилди.
Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашига аъзо ташкилотлар ўртасида ўтказиладиган соғломлаштириш ва оммавий спорт тадбирлари календарь режасига асосан, “Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Кубоги” футбол мусобақалари бошланди.
“Андижон механика заводи” шўъба корхонаси ҳам ушбу байрамни кўтаринки рухда барчани жамлаган дастурхон ҳамда дошқозонда қайнаётган сумалак атрофида “Андижон давлат филармония қўшиқчилар” жамоасининг дилларга хуш ёқувчи миллий куй-қўшиқлари хамоханглигида ўтказдилар.
“Наврўз” умумхалқ байрами арафасида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан юртимиз аҳолиси ва чет эллик сайёҳларга қулайликлар яратиш, мамлакатимизда туризмни янада ривожлантириш мақсадида кўхна Хива шаҳрида замонавий мехмонхона қуриб фойдаланишга топширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 5 майдаги ПҚ-2343-сонли Қарори билан тасдиқланган “2015-2019 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия сиғимини қисқартириш, энергияни тежайдиган технологиялар ва тизимларни жорий этиш чора-тадбирлари “Дастури” доирасида кейинги йилларда республикамизнинг иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳасида бир қатор ишлар бажарилмоқда.
2019 йилнинг 15 март куни “Қўнғирот минтақавий темир йўл узели” УК ҳамда касаба уюшма ҳудудий қўмитасининг 2018-2020 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасида белгилаб олинган мажбуриятларини бажарилишига бағишлаб “Қўнғирот минтақавий темир йўл узели” УК раҳбарияти ва касаба уюшма ҳудудий қўмитаси аъзоларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.
ОНА, АЁЛ! Одамзот ўзини таниганидан бери бу сирли ва ажиб хилқатга таъриф ва таъбир топа олгани йўқ!
“Қўнғирот минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси касаба уюшмаси ҳудудий қўмитаси ва “Қўнғирот минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси билан биргаликда “8-март-Халқаро хотин-қизлар куни” байрами муносабати билан жорий йилнинг 6 март куни “Қўнғирот минтақавий темир йўл узели” УК тасарруфидаги корхона, ташкилот, муассасаларида меҳнат қилаётган хотин-қизлар ўртасида “Темир йўл маликаси” кўрик-танлови ўтказилди.
Мустақиллик йилларида юртимизда аёлни улуғлаш, уни ижтимоий муҳофаза қилиш, аёлнинг жамиятдаги нуфузини ошириш борасида юртбошимиз томонидан қабул қилинган муҳим қарорлар хотин-қизларнинг истеъдод ва иқтидорини, имкониятларини намоён этиш учун шароит яратиб берди.
Қозоғистон Республикаси Чимкент шаҳрида 2019 йил 22-24 февраль кунлари “Турон” якка кураши бўйича “Локомотив” спорт клублари ҳамда темирйўлчилар ўртасида бутун жаҳон кубоги ўтказилди. Бу беллашувда Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Арманистон, Қозоғистон ҳамда Россия давлатларидан 120 дан ортиқ спортчилар иштирок этдилар. Ўзбекистон жамоасига “Локомотив” МЖСК “Турон” спорти мураббийи А.Тимошенко бошчилик қилди.
Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари ўртасида ўтказиладиган соғломлаштириш ва оммавий спорт тадбирлари бўйича 2019 йил календарь режасига асосан, “Халқаро хотин-қизлар куни”га бағишлаб, жорий йилнинг 6 март санасида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги барча корхона аёллари ўртасида спортнинг стол тенниси, 100 метрга югуриш, шашка, баскетбол тўпини шитга тушириш ҳамда арқон тортиш турлари бўйича “Локомотив” МЖСКда спартакиада ўтказилди. Спартакиадада 23 та корхонадан 92 та иштирокчилар қизғин муроса олиб бордилар.
“Қўнғирот минтакавий темир йўл узели” УК Хоразм ҳудуди раҳбарияти ва “Қўнғирот минтакавий темир йўл узели” УК касаба уюшмаси ҳудудий қўмитаси Хоразм ҳудуди, ёшлар иттифоқи етакчилари, хотин-қизлар қўмиталари билан биргаликда Хоразм ҳудуди тасарруфидаги корхона ва ташкилотларда баҳор байрамини кутиб олиш ва уни мароқли ўтказишда фаол иштироқ этиб келмоқдалар.
“Тошкент минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси ҳамда касаба уюшма ҳудудий қўмитасининг 2018-2020 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасида белгилаб олинган мажбуриятларини бажарилишига бағишлаб “Тошкент минтақавий темир йўл узели” УК раҳбарияти ва касаба уюшма ҳудудий қўмитаси аъзоларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.
8-март “Халқаро хотин-қизалар куни” байрамига бағишлаб, 2019 йил 25 февраль куни “Локомотив” МЖСК да “Йўл болалар касалхонаси” билан ҳамкорликда Қувнок стартлар ва арқон тортиш мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақада “Локомотив” МЖСК ҳакамлари мусобақанинг хаққоний ўтказилишида яқиндан амалий ёрдам бердилар.
Маълумки, мустақилликка эришганимиздан буён, мамлакатимизда улуғ алломаларимизнинг маънавий-маърифий меросини ўрганишга катта эътибор берилмоқда.
“Қўқон минтақавий темир йўл узели” УК Андижон ҳудуди “Асака” бекатида кенгайтирилган тартибда ёшлар билан учрашув ҳамда темирйўлчи ёшлар ўртасида соғлом рақобат шакллантириш, касбга бўлган муҳаббатини ошириш мақсадида ёш мутахасислар томонидан ўқув амалиёт дарслари ташкил этилди.
“Термиз минтақавий темир йўл узели” УК ҳудудий касаба уюшма қўмитаси Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2019 йил 21 январь кунидаги “ 2018 йилда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ корхона, ташкилот ва муассасалардаги касаба уюшма ташкилотлари томонидан ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастурининг бажарилиши ҳамда касаба уюшмалари ташкилотларининг ёшлар бирлашмалари комиссия фаолияти тўғрисида”ги 25-66 “с”- сонли Раёсат қарори “Термиз минтақавий темир йўл узели” УК тасарруфидаги барча корхона, ташкилот ва муассаслар касаба уюшма ташкилоти раислари ва ёшлар етакчилари иштирокида муҳокама қилиниб, ахборот ва маълумот учун қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида мамлакатимизда 2018 йил 15 декабрдан 2019 йил 13 январга қадар ватанпарварлик ойлиги ўтказилди.
2019 йил 14 январь куни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Ўзбекистон темир йўллар” АЖ бошқаруви касаба уюшма қўмитаси томонидан спортнинг стол тенниси бўйича мусобақа ташкил қилинди.
“Локомотив” МЖСК ва Харбийлаштирилган қўриқлаш бошқармаси касаба уюшмаси билан ҳамкорликда 14-январь “Ватан ҳимоячилари куни” га бағишлаб, Харбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари отрядлари ўртасида спортнинг тош кўтариш (гири), турникда тортилиш, армрестлинг, ўқ отиш (ТИР) ҳамда арқон тортиш турлари бўйича мусобақа ташкиллаштирилди.