ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

Тадбирлар

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятида 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан латофатли, меҳнаткаш аёллар учун байрам концерт дастури тақдим этилди.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳамда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раҳбарияти томонидан тармоқнинг барча ҳудудларидаги темир йўл корхоналарида фаолият кўрсатаётган 105 нафар энг илғор, меҳнаткаш ва фидойи опа-сингилларимиз тақдирланди. 

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ининг барча корхона-ташкилотлари касаба уюшмалари билан хамкорликда жойларда “8-март Халкаро хотин-кизлар куни”ни муносиб нишонланди.

Жорий йилнинг 4-март куни Бухоро минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси корхона, ташкилот ва муассасалари хотин-қизлари ўртасида “Темир йўл маликаси-2021” кўрик танлови ўтказилди. 


Сизларни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбарияти  ҳамда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан табриклаймиз!

Алишер Навоийнинг 580 йиллигини кенг нишонланиши муносабати билан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги корхона ва ташкилотларда касаба уюшмалари билан хамкорликда илмий анжуманлар ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 октябрдаги “Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, унинг бебаҳо маънавий меросини темир йўл соҳаси ходимлари ва ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида “Тошкент минтақавий темир йўл узели” унитар корхонасида “Алишер навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан Навоийга эҳтиром” мавзусида ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллиги муносабати билан давра суҳбати бўлиб ўтди

.

Харбийларни байрам билан қутлаш мақсадида “Тошкент механика заводи” АЖ да касаба уюшма қўмитаси билан хамкорликда байрам тадбири ташкил этилди.

“Тошкент минтақавий темир йўл узели” унитар корхонасида узел раҳбарияти ҳамда Марказий касаба уюшма кутубхонаси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ҳамда “14-январь Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан “Ўзтемирйўлмаштаъмир” унитар корхонасининг забардас ишчи-ходимлари учун бир қанча байрам тадбирлари уюштирилди.

Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводи АЖ касаба уюшмаси қўмитаси томонидан         “14 январь - Ватан ҳимоячилари куни” мунособати билан барча ишчи-ходимларга байрам тадбири ташкил қилинди.

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятида “Тошкент минтақавий темир йўл узели” унитар корхонасининг Ҳудудий касаба уюшма қўмитаси раиси Ғуломбой Собировга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “Эҳтиром” нишони топширилди.

 “Масофавий от пойгаси” ғолиблари Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг  эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раёсатининг “Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тизимидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари ўртасида “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик танловини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 02.05.2019 йилги раёсат қарори ижросини таъминлаш мақсадида Термиз минтақавий темир йўл узели касаба уюшма худудий қўмитаси томонидан қарор ва Низом ишлаб чиқилди.

Маълумки, 2011 йилдан бошлаб Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари ўртасида «Энг намунали бошланғич ташкилот» республика кўрик-танлови ўтказиб келинмоқда. Бу йил ҳам Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2015 йил 31 мартдаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ана шу кўрик танлаовда иштирок этиш учун барча бошланғич ташкилотлар кенг жалб қилинди.

Маълумки, 2011 йилдан бошлаб Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари ўртасида «Энг намунали бошланғич ташкилот» республика кўрик-танлови ўтказиб келинмоқда. Бу йил ҳам Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2015 йил 31 мартдаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ана шу кўрик танлаовда иштирок этиш учун барча бошланғич ташкилотлар кенг жалб қилинди.

       Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари  ўртасида ўтказиладиган соғломлаштириш ва оммавий спорт тадбирлари бўйича 2019 йил календарь режасига асосан, “Халқаро хотин-қизлар куни”га бағишлаб, жорий йилнинг 6 март санасида “Ўзбекистон темир йўллари”  АЖ тасарруфидаги барча корхона аёллари ўртасида спортнинг  стол тенниси, 100 метрга югуриш, шашка, баскетбол тўпини шитга тушириш ҳамда арқон тортиш турлари бўйича “Локомотив” МЖСКда спартакиада ўтказилди. Спартакиадада 23 та корхонадан 92 та иштирокчилар қизғин муроса олиб бордилар.

“Қўнғирот минтакавий темир йўл узели” УК  Хоразм ҳудуди раҳбарияти ва “Қўнғирот минтакавий темир йўл узели” УК касаба уюшмаси ҳудудий қўмитаси Хоразм ҳудуди, ёшлар иттифоқи етакчилари, хотин-қизлар қўмиталари билан биргаликда Хоразм ҳудуди тасарруфидаги корхона ва ташкилотларда баҳор байрамини кутиб олиш ва уни мароқли ўтказишда фаол иштироқ этиб келмоқдалар.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгашининг 2018 йил 5 ноябрдаги №11-27-“с”–сонли Раёсат қарорининг ижросини таъминлаш, ёшлар орасида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳиятини тарғиб этиш ва касаба уюшмаларининг фаолияти ҳақида талаба ёшларга чуқур билим ва тушунчалар бериш, талаба ёшларни касаба уюшмалари аъзолигига кенг жалб этиш мақсадларида Тошкент темир йўл муҳандислари институти “Фаоллар зали”да 6 декабрь куни “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – муносиб меҳнатнинг ҳуқуқий кафолати” тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда институтнинг 500 нафарга яқин битирувчи курс талабалари иштирок этди.

Жорий йилнинг 3 декабрь куни “Қўнғирот минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси мажлислар залида Асосий Қомусимиз – Конституциянинг қабул қилинганлигининг 26 йиллик байрами ва “Конституция – юртимизда янги ҳаёт, янги жамият барпо этишнинг ҳуқуқий пойдевори тўғрисида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишга, Оролбўйи транспорт прокуратураси ходимлари таклиф этилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2018 йилда ёшларга оид сиёсатни амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар ва Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан тасдиқланган режага асосан ёшлар билан очиқ мулоқотлар ўтказиб боришини ташкил этиш мақсадида, Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши раисининг жорий йил 28 август куни Тошкент темир йўл муҳандислари институтида “Тошкент метрополитени”, Тошкент темир йўл муҳандислари институти, “Ўзтемирйўлмаштаъмир” УК, “Қуюв-механика заводи” ШК, “Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖ, Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқармаси, “Ўзтемирйўлконтейнер” АЖ, Тошкент механика заводи касаба уюшма ташкилотлари раислари ҳамда ёш ходимлар билан шахсан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

Товары 91 - 111 из 111
Начало | Пред. | 1 2 3 4 | След. | Конец
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна