ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

Маданий-маърифий ва спорт ишлари

 “Тошкент механика заводи” АЖ касаба уюшма кўмитаси томонидан корхона ходимлари учун Тошкент вилояти Паркент туманида жойлашган Ўзбекистон Фанлар Академиясининг “Катта қуёш сандони” лабораторияси ва Тошкент вилояти Паркент туманида жойлашган Кумушкон қишлоғидаги зиёратгоҳларга саёхат ташкил этилди. 

“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ Бирлашган касаба уюшмаси томонидан ишчи – ходимларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, улар саломатлигини мустаҳкамлаш, ҳам руҳан, ҳам жисмонан чиниқтириш мақсадида қатор ибратли ишлар амалга ошириб келинмоқда. 

Жорий йилнинг 14-17 май кунлари “Темирйўлёнилғитаъмин” бошқармаси ва “Қуюв – механика заводи” шўъба корхонаси ишчи-ходимлари учун Урганч ҳамда Хива шаҳарларига саёҳат ташкил этилди.

Бухоро минтақавий темир узели унитар корхонаси раҳбарияти ҳамда Ҳудудий касаба уюшма қўмитаси томонидан 9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан тизимда алоҳида эътиборга олинган 2 нафар Улуғ Ватан уруши қатнашчилари ва 5 нафар фронт орти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олдилар. 

Жорий йилнинг 1 май санасида Бухоро минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси Ҳудудий касаба уюшма қўмитаси томонидан узелда узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб, ҳозирда нафақа гаштини сўриб юрган 45 нафар пенсионерлар учун, Бухоро вилояти бўйлаб “Етти пир” зиёрат туризми уюштирилди. 

Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши ташаббуси билан Қўнғирот минтақавий темир йўл узели ва тизимидаги корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган жами 50 нафардан ортиқ ишчи-ходимлар учун юртимизнинг қадимий шаҳри Самаркандга саёҳат ташкил этилди.

Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқармаси Касаба уюшма қўмитаси 2021 йилнинг 15-18 апрель кунлари “Темир йўл касаба сервис” маъсулияти чекланган жамияти томонидан қадимий Хива шаҳрига саёҳат уюштирди.

“Бухоро минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси тасарруфида бўлган корхона ва ташкилотларнинг ҳудудлараро ғолиб-совриндор жамоалари ўртасида мини-футбол бўйича мусобақанинг финал босқичи бўлиб ўтди. 

Наврўзи олам муносабати билан Темир йўл Марказий клиник касалхонасининг жонкуяр ходимлари ўртасида “Паззанда аёл” кўрик танлови ўтказилди.

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти корхона-ташкилотларида Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари Республика Кенгаши бошчилигида “8-Март Халқаро-хотин қизлар куни” байрами муносабати билан хотин-қизлар ўртасида спорт тадбирлари ўтказилди.

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги “Тошкент”, “Қўқон”, “Бухоро”, “Термиз”, “Қарши” ҳамда “Қўнғирот минтақавий темир йўл узели” унитар корхоналарида касаба уюшма ҳудудий қўмиталари томонидан тизимда фаолият кўрсатаётган хотин-қизлар ўртасида “Аёллар спартакиадаси” мусобақалари бўлиб ўтмоқда.

14-январь “Ватан ҳимоячилари куни”ни нишонлашда касаба уюшма ташкилотларининг иштироки тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент минтакавий темир йўл узели касаба уюшма ҳудудий қўмитаси томонидан корхона, ташкилот ва муассасалар ишчи-ходимлари ўртасида спортнинг бир қанча турлари бўйича мусобақа ўтказилди.

2020 йил 26-27 декабрь кунлари Тошкент минтақавий темирйўл узели касаба уюшма Ҳудудий қўмитаси томонидан тасарруфдаги бошланғич касаба уюшмалари таклифларига асосан Жиззах вилояти Зомин туманида спорт-туризми йўналиши бўйича эркаклар ўртасида масофага сузиш ва аёллар ўртасида стол тенниси бўйича ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Конститутциясиг қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан “Тошкент минтақавий темир йўл узел” унитар корхонаси Касаба уюшма ҳудудий қўмитаси тасарруфидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари аъзолари иштирокида спортнинг волейбол тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда Конституциямиз қабул қилинганининг 28 йиллигига бағишланган тадбирлар кенг нишонланмоқда. 5 декабрь куни “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги “Локомотив” марказий жисмоний спорт клубида мазкур санага бағишланган спорт мусобақаси бўлиб ўтди.

 “Ўзтемирйўлқурилишмонтаж” унитар корхонаси касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан “Спорт – соғлиқ гарови” шиори остида ўтказилган тадбир Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси қабул қилинган куннинг 28 йиллигига бағишланиб, унда корхона ишчи-ходимлари стол тенниси, узоқликка сакраш, дартс ва кегли спорт турлари бўйича ўзаро беллашди.



Юртимизнинг энг азиз ва муқаддас байрами мустақиллигимизни 28 йиллиги арафасида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқарма касаба уюшма қўмитаси томонидан ҳар йили анъанага айланиб қолган оилавий спорт мусобақаси ташкил этилди.

Тошкент минтақавий темирйўл узели касаба уюшма Ҳудудий қўмитаси “Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси”нинг етакчи, фаол ҳар бир ишда етакчи ташкилотларидан биридир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 августда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари кунини нишонлаш тўғрисида”ги ПФ-5128-сонли фармони ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятида соҳа ходимларининг касб байрами муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

Тўлиқ қайта таъмирланиб, кўркам ҳолатга келтирилган Марказий темирйўлчилар маданият саройида темирйўлчилар касб байрамининг асосий тантаналари давом этди.

Жорий йилнинг 18 июль куни Марказий касаба уюшма кутубхонасининг бир гуруҳ жонкуяр ходимлари болажонларни оромгоҳдаги вақтларини мароқли ташкил этиш, китобга бўлган қизиқишларини янада кучайтириш, уларни касб-хунарга йўналтириш, шунингдек иқтидорли болаларни аниқлаш мақсадида “Коинот” болалар соғломлаштириш оромгоҳида “Зукко китобхон” викторинасини ўтказдилар.

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядолик жамиятиинг “Ўзтемирйўлмаштаъмир” унитар корхонасига қарашли Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида пурвиқор тоғлар бағрида жойлашган “Бурчмулло” оромгоҳи Республикамиздаги энг намунали, юқори ўринларда турадиган дам олиш масканларидан биридир.

Жорий йилнинг 11 июль куни Марказий касаба уюшма кутубхонаси томонидан “Кибрай” болалар оромгоҳида дам олаётган болажонлар учун Ўзбекистонда хизмат кўрсатган болалар шоири, адабиётшунос Раим Фарходий билан учрашув уюштирилди.

Болалик! Хаётимизнинг боши ана шу беғубор фаслдан бошланади. Улғайиб кетаётган ўғил қизларимиз мамлакатимиз келажаги, эртамиз давомчилари, обод турмуш бунёдкорларидир. Бугун юртимизда ёш авлоднинг хар томонлама баркамол ва соғлом бўлиб вояга етишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган, буни мамалакатимизда фаолият юритаётган болалар соғломлаштириш оромгоҳлари мисолида ҳам кўришимиз мумкин.

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги болалар дам олиш оромгоҳларида фарзандларимизнинг ёзги дам олиш мавсуми бошланди.

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси ташаббуси билан жорий йилнинг 22-28 июнь кунлари Касаба уюшмалари ёшларининг “ТЕМП – 2019” Тошкент халқаро форуми бўлиб ўтди.

Ёз бошланиши билан юзлаб болажонлар соғломлаштириш оромгоҳларида мазза қилиб дам оладилар. Чунки, яхши хордиқ айниқса тўғри ташкил қилинган дам олиш болалар саломатлигини таъминлайди. Соғлом бола нафақат ота-оналарини бахти балки Ватаннинг нурли келажагидир!

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги болалар дам олиш оромгоҳларида темирйўлчи фарзандларининг ёзги дам олиш мавсуми бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Андижон вилояти Хонобод шаҳрига қилган ташрифи доирасида берган топшириғига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 июлдаги қарорига асосан “2017-2019 йилларда Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари” дастури ишлаб чиқилган эди.

Болаларни соғломлаштириш оромгохларида ёзги мавсумининг бошланганлиги муносабати билан ҳар навбатда болаларнинг билим ва дунёқарашини бойитишга хизмат қиладиган турли маданий-маърифий тадбирлар билан бир қаторда “Локомотив” МЖСК мураббийлари томонидан спорт мусобақалари ташкиллаштирилмоқда.
Товары 121 - 150 из 198
Начало | Пред. | 3 4 5 6 7 | След. | Конец
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна